Главная/Адвокаты/Блог-посты
Advokat KeraK

🏗️ ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ҚУРИЛГАН ҚУРИЛИШ — БУ СЕНИКИ ЭМАС!

Автор: Адвокат Азизбек Бойдедаев19 нояб. 202616
Кўпчилик ўйлайди: «Ўз еримга қурдим, ҳеч кимнинг иши йўқ». Йўқ, қонун ундай демайди.

Агар қурилиш: ❌ Ҳужжатсиз, ❌ Лойиҳасиз, ❌ Рухсатномасиз қурилган бўлса — у *ўзбошимчалик билан қурилган қурилиш* ҳисобланади.

Ва унинг оқибати жуда оғир!

ҚОНУН НИМА ДЕЙДИ?

*1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, 212-модда* Ўзбошимчалик билан қурилган бино қурувчининг мулки ҳисобланмайди. Унга нисбатан олди-сотди, ҳадя, мерос қилиб бўлмайди.

*2. Шаҳарсозлик кодекси, 55-модда* Қурилишни фақат рухсатнома асосида бошлаш мумкин. Рухсатномасиз қурилиш — қонунбузарлик.

*3. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 159-модда* Ўзбошимчалик билан қуриш учун жарима ва қурилишни бузиш жазоси бор.

*4. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 44-модда* Мулк ҳуқуқи қонун билан муҳофаза қилинади. Лекин қонунсиз қурилган мулк — мулк эмас.

НИМА БЎЛИШИ МУМКИН?

1. *Бузиб ташланади* — суд қарори билан, ўз ҳисобингиздан. 2. *Сотиб бўлмайди* — кадастр ҳужжати чиқмайди, нотариус тасдиқламайди. 3. *Жарима тўланади* — қурилиш қийматига қараб катта жарима. 4. *Қўшни шикоят қилса* — ҳатто қурилиш тугаган бўлса ҳам бузилади.

ҚЎШНИНГ ЎЗБОШИМЧА ҚУРСА НИМА ҚИЛАСИЗ?

1. Фото/видео далил йиғинг 2. Маҳалла ва ҳокимликка ёзма мурожаат қилинг 3. Қурилиш вазирлиги ҳудудий инспекциясига ариза беринг 4. Судга «ўзбошимча қурилишни бузиш» ҳақида даъво киритинг

> Эслатма: «Мен билмаганман, менга ҳеч ким айтмаган» — қонунда баҳона эмас. Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди.

Ўз ерингизга қураётган бўлсангиз ҳам, аввал рухсат олинг. Кейин пушаймон бўлишдан кўра, олдиндан ҳужжат қилиш арзонроқ!

Бу постни қурилиш қилаётган танишингизга юбориб қўйинг.

#ўзбошимчақурилиш #қурилиш #қонун #кадастр #ҳокимлик #суд #мулк #uzbekistan #huquq

Блог-пост отражает личное мнение адвоката и носит общий информационный характер. По конкретной ситуации проконсультируйтесь с адвокатом напрямую.
Все блог-постыОткрыть профиль адвоката →