Главная/Адвокаты/Блог-посты
Advokat KeraK
Другое

Конституциявий суд МЖтК нормасини Конституциямизга мувофиқ деб топди

Автор: Бехзодбек Ганиев19 нояб. 20266
Конституциявий суднинг 2026 йил 17 ноябрь кунги мажлиси ҳақида

Конституциявий суднинг 2026 йил 17 ноябрь кунги мажлисида МЖтКнинг 324-39(прим39)-моддаси 6-қисмининг Конституциямизга мувофиқлиги кўриб чиқилди.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича қуйи суд қарорларига нисбатан Олий судга тафтиш тартибида шикоят тақдим қилинганида, шикоятни ўрганиб чиққан судья суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисида ёки шикоятни иш билан бирга кўриб чиқиш учун Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида ажрим чиқаради.

Агар Олий суд судьяси қуйи суд қарорлари билан келишса, яъни улар тўғри ва қонуний қабул қилинган деган хулосага келса, ишни тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисида ажрим қабул қилади.

Судьянинг бундай ажрими устидан эса МЖтКнинг 324-32(прим32)-моддаси 2-қисми тартибида Олий суд раисига ёки унинг ўринбосарига шикоят қилиш имконияти қолади. Яъни, тафтиш тартибидаги шикоят билан мурожаат қилган шахс ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан тўхтамайди ва керак бўлса, Олий суд раиси ҳамда унинг ўринбосари қабулигача боради.

Лекин иш Олий суд томонидан тафтиш тартибида кўрилиб, у ёки бу мазмунда қарор қабул қилинган тақдирда эса, якка судья қабул қилган қарор МЖтКнинг 324-39(прим39)-моддаси 6-қисмига кўра, узил-кесилдир. Яъни, ушбу қарор устидан Олий суд раиси ёки ўринбосарига шикоят қила олмайсиз!

Конституциявий суд эса кеча ўтказилган мажлисида МЖтКнинг ушбу, яъни 324-39(прим39)-моддаси 6-қисмини Конституциямизга мувофиқ деб топибди.

Блог-пост отражает личное мнение адвоката и носит общий информационный характер. По конкретной ситуации проконсультируйтесь с адвокатом напрямую.
Все блог-постыОткрыть профиль адвоката →