Главная/Адвокаты/Блог-посты
Advokat KeraK
Уголовное право

Жиноят қонунчилигида ярашув институти нима?

Автор: Азамат Шарипов24 окт. 202621
Жиноят қонунчилигида ярашув институти нима?
Жиноят қонунчилигида ярашув институти нима? Авзалликлари: Ноқулай томонлари:

Ярашув институти жиноят қонунчилигига дастлаб, 29.08.2001 йилда киритилган.

Ярашув институти - жабрланувчининг ярашув тўғрисидаги аризасига кўра, жиноий жавобгарликдан озод қилиш тури бўлиб, шахснинг айбдорлик масаласини ҳал этмай туриб жиноят ишини тугатишдир.

Бунда, оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинмайди.

Авзалликлари:

Шахс судланган ҳисобланмайди;

Жазо тайинланмайди;

Айнан бир шахсга чекланмаган миқдорда қўлланилиши мумкин;

Жиноят ишининг бошқа ҳолатлари муҳокама қилинмайди.

Ноқулай томонлари:

Жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотади;

Қуйида айнан қайси жиноятлар бўйича ярашув қўлланиши мумкинлиги қайд этилади:

105-моддасининг 1-қисми (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш); 106-моддаси (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш); 107-моддаси (зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш); 108-моддаси (ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир шикаст етказиш); 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш); 110-моддасининг 1-қисми (қийнаш); 111-моддаси (эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш); 115-моддаси (аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш); 116-моддасининг 1 ва 2-қисмлари (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик); 117-моддасининг 1-қисми (хавф остида қолдириш); 121-моддасининг 1-қисми (шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш); 122-моддаси (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш); 123-моддаси (ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш); 125-моддасининг 1-қисми (фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш); 126¹-моддасининг 1, 2, 3 ва 4-қисмлари (оилавий (маиший) зўравонлик); 136-моддаси (аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш); 138-моддасининг 1-қисми (зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш); 139-моддасининг 1 ва 2-қисмлари (туҳмат); 140-моддасининг 1 ва 2-қисмлари (ҳақорат қилиш); 141¹-моддасининг 1-қисми (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш); 141²-моддасининг 1-қисми (шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш); 143-моддаси (хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа хабарларнинг сир сақланиши тартибини бузиш); 148-моддаси (меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш); 149-моддаси (муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқларини бузиш); 149¹-моддаси (муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш); 149²-моддаси (ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, географик кўрсаткичидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белгилардан шу турдаги товарларга (хизматларга) нисбатан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ёхуд ўзганинг фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш); 149³-моддаси (ихтирога, фойдали моделга, саноат намунасига, интеграл микросхема топологиясига ва селекция ютуғига бўлган ҳуқуқларни бузиш); 167-моддасининг 1-қисми (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш); 168-моддасининг 1-қисми (фирибгарлик); 169-моддасининг 1-қисми (ўғрилик); 170-моддасининг 1-қисми ҳамда 2-қисмининг «б» ва «в» бандлари (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш); 172-моддаси (мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш); 173-моддасининг 1-қисми (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш); 180-моддаси (сохта тўловга қобилиятсизлик); 181-моддаси (тўловга қобилиятсизликни яшириш); 185²-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш); 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш); 191-моддаси (қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш); 192-моддаси (рақобатчини обрўсизлантириш); 229-моддаси (ўзбошимчалик); 256-моддасининг 1 ва 2-қисмлари (тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш); 257-моддасининг 1-қисми (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш); 258-моддасининг 1-қисми (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш); 259-моддасининг 1-қисми (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш); 260-моддасининг 1-қисми (темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш); 266-моддасининг 1-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш); 268-моддасининг 1-қисми (транспортнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга доир қоидаларни бузиш); 276⁹-моддасининг 1 ва 2-қисмлари (таносил ёки ОИВ касаллигини (ОИТСни) тарқатиш); 277-моддасининг 1-қисми (безорилик); 298-моддасининг 1-қисми (машиналарни бошқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш).

Блог-пост отражает личное мнение адвоката и носит общий информационный характер. По конкретной ситуации проконсультируйтесь с адвокатом напрямую.
Все блог-постыОткрыть профиль адвоката →