Главная/Адвокаты/Блог-посты
Advokat KeraK
Другое

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам: кимларга ва қандай тартибда кўрсатилади?

Автор: Дилшодбек Нурумов24 окт. 202628
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тартиби ва ҳуқуқий асослари

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам: кимларга ва қандай тартибда кўрсатилади?

Мамлакатимизда фуқароларнинг одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтириш доирасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонуни фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолати ҳисобланади. Ушбу Қонуннинг асосий нормаларига мувофиқ, юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифаси ва мурожаат қилиш тартиби қуйидагича белгиланган:

Қуйидаги жисмоний шахслар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга: 1) кам таъминланган шахслар, агар улар: • муайян ишда суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат қилганда; • фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар бўлса; • маъмурий ишлар бўйича аризачилар бўлса; • маъмурий қамоқ тарзидаги маъмурий жазо назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса; • жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек маҳкумлар бўлса; 2) “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ўзларига психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда жисмоний шахслар; 3) хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар; 4) жиноят процессида қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳимоячининг иштирок этиши мажбурий бўлган, бироқ адвокат хизматига ҳақ тўлаш учун етарли маблағлари бўлмаган гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар ва маҳкумлар.

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахс давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ариза билан махсус ваколатли давлат органига (адлия органига) ўзи келиб ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак: 1) махсус ваколатли давлат органининг номи; 2) ариза берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлган тақдирда), яшаш жойи (почта манзили); 3) давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилиши талаб этиладиган ишнинг хусусияти; 4) ариза берувчининг давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун ушбу Қонун 9-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тоифалардан бирига мансублигини тасдиқловчи асослар; 5) давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш шакли (ҳуқуқий маслаҳат бериш, ҳуқуқий характердаги ҳужжатларни тузиш, судларда, давлат органларида ва ташкилотларда вакилликни амалга ошириш); 6) ариза берилган сана. Аризага ариза берувчининг ушбу Қонун 9-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тоифалардан бирига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари илова қилинади (давлат органи ушбу маълумотларни ахборот тизимлари орқали мустақил оладиган ҳоллар бундан мустасно).

Хулоса қилиб айтганда, “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонун мамлакатимизда инсон қадри, ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият даражасига кўтариш йўлидаги муҳим қадамдир. Мазкур тизим юридик ёрдамга муҳтож ҳар бир фуқарога давлат томонидан малакали ҳуқуқий ҳимоя таъминланишини тўлиқ кафолатлайди.

Блог-пост отражает личное мнение адвоката и носит общий информационный характер. По конкретной ситуации проконсультируйтесь с адвокатом напрямую.
Все блог-постыОткрыть профиль адвоката →