Главная/Адвокаты/Блог-посты
Advokat KeraK
Семейное право

Алимент ундиришнинг ҳуқуқий асослари: Судга мурожаат қилишдан тортиб амалий тартибгача

Автор: Улмасжон Юсупов24 окт. 202632
Алимент ундиришнинг ҳуқуқий асослари: Судга мурожаат қилишдан тортиб амалий тартибгача
Мақолада алимент ундириш бўйича судга мурожаат қилиш ва ҳуқуқий жараённи амалга ошириш тартиби ёритилган.

Оилавий муносабатларда фарзандларнинг моддий таъминоти энг муҳим вазифалардан биридир. Қонунчиликка кўра, вояга етмаган болалар таъминоти учун алимент ундириш бўйича аниқ тартиб ва меъёрлар белгиланган. Қуйида алимент соҳасидаги муҳим ҳуқуқий қоидалар ва уларни амалиётда қўллаш хусусиятлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз. 1. Судга мурожаат қилиш ҳуқуқи ва муддатлар Алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс (одатда фарзанд билан бирга яшаётган ота ёки она) бу ҳуқуқ пайдо бўлган вақтдан бошлаб, қанча вақт ўтганидан қатъи назар, исталган пайтда судга мурожаат қилиши мумкин. Ихтиёрий тўловлар ва суд ҳуқуқи: Низога қадар алиментнинг ихтиёрий равишда тўлаб турилгани кейинчалик тўловчи ўз мажбуриятини бажармай қўйган тақдирда судга мурожаат қилиш ҳуқуқини чекламайди. 2. Судда иш юритиш шакллари: Суд буйруғи ва даъво тартиби Алимент ундириш жараёни вазиятнинг мураккаблигига қараб икки хил тартибда амалга оширилади: Суд буйруғи (Соддалаштирилган тартиб): Тарафлар ўртасида ҳеч қандай низо бўлмаса, оталикни белгилаш ёки бошқа учинчи шахсларни жараёнга жалб қилиш зарурати бўлмаса, масала суд буйруғи тартибида бeвосита ва қисқа муддатда кўриб чиқилади. Даъво тартиби (Умумий тартиб): Агар оталикни белгилаш, бошқа шахсларни ишга жалб қилиш ёки тарафлар ўртасида ҳуқуқий низо (масалан, алимент миқдори ёки ундириш асослари бўйича эътирозлар) мавжуд бўлса, масала тўлиқ суд мажлиси шаклида — даъво тартибида ҳал этилади. 2. Алимент ундиришнинг бошланиш вақти ва ўтган давр учун ундириш. Одатдаги қоидага кўра, алимент судга мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади. Шу сабабли, алимент ундириш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўз ҳуқуқини амалга оширишни пайсалга солмагани маъқул. Ўтган давр (3 йил) учун алимент ундириш шартлари! Алимент охирги 3 йиллик ўтган давр учун ҳам ундириб олиниши мумкин, бироқ бу автоматик равишда амалга оширилмайди. Бунинг учун суд қуйидаги ҳолатларни аниқлаши шарт: Судга мурожаат қилингунга қадар аризачи томонидан таъминот учун маблағ олишга муайян чоралар кўрилганлиги; Алимент тўлаши шарт бўлган шахс эса бундан бўйин товлаганлиги ёки тўлашдан рад этганлиги.

4. Давлат божи бўйича имтиёзлар. Алимент ундириш тўғрисидаги даъво ва аризалар билан судга мурожаат қилган даъвогарлар давлат божи тўлашдан пўлaтдай озод этилган. Бу қоида оила ва фарзанд манфаатларини ҳимоя қилишда молиявий тўсиқларни олиб ташлашга хизмат қилади. Хулоса сифатида, алимент ундириш тартиби адолат ва фарзанд манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Агар соддалаштирилган суд буйруғи механизмидан фойдаланилса, жараён анча тез ва осон кечади. Бироқ ўтган давр учун алимент талаб қилинганда ёки низоли ҳолатларда зарур далилларни олдиндан жамлаб қўйиш муҳим аҳамиятга эга.

Блог-пост отражает личное мнение адвоката и носит общий информационный характер. По конкретной ситуации проконсультируйтесь с адвокатом напрямую.
Все блог-постыОткрыть профиль адвоката →