Главная/Адвокаты/Блог-посты
Advokat KeraK
Другое

Шахсни жазони ўташни давом эттириш учун бериш ва топшириш

Автор: Озодбек Нематиллаев8 нояб. 202611
Шахсни жазони ўташни давом эттириш учун бериш ва топшириш
Хорижий давлат суди томонидан озодликдан маҳрум қилинган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун бериш асослари ва шартлари

Озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун бериш ва қабул қилиб олиш асослари

Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ, хорижий давлат суди томонидан озодликдан маҳрум этиш жазсига ҳукм қилинган Ўзбекистон фуқаролари жазони ўз ватанида ўташни давом эттириш учун ўтказилиши мумкин. Бу икки томонлама битим (шартнома) ёки кўп томонлама халқаро шартномалар ҳамда миллий қонунчилик асосида тартибга солинади. Маҳкумни жазони ўташ учун Ўзбекистонга бериш қуйидаги шартлар мавжуд бўлганда амалга оширилади: хорижий давлат суди томонидан озодликдан маҳрум этилган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши; хорижий давлат судининг озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги ҳукми қонуний кучга кирган бўлиши; маҳкумнинг жазони ўташ учун қолган муддати олти ойдан кам бўлмаслиги; шахснинг озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинишига сабаб бўлган қилмиш Ўзбекистон қонунчилигида ҳам жиноят деб ҳисобланиши; маҳкумнинг ўзи ёки унинг қонуний вакилини (яқин қариндошини) жазони ўташ учун Ўзбекистонга берилишига розилиги хусусидаги ёзма аризаси бўлиши лозим. Ушбу масалани кўриб чиқишга ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳисобланади. Ваколатли органга ариза беришда хорижий давлат суди ҳукми, у қонуний кучга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг расмий нусхаси, Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат, маҳкумнинг ёки унинг қонуний вакилининг ихтиёрий розилиги тасдиқланган ариза, ўталган ва қолган жазо муддати тўғрисида жазони ижро этиш муассасасининг маълумотномаси илова қилиниши лозим. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хорижий давлатнинг ваколатли органи билан келишган ҳолда ҳужжатларни кўриб чиқади. Маҳкумни қабул қилиш ва унинг жазосини Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқлаштириш масаласи маҳкум доимий яшаб келган ҳудуддаги жиноят ишлари бўйича суди томонидан ҳал этилади. Суд хорижий давлат суди чиқарган ҳукмни тан олган тақдирда, ушбу ҳукм асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига мувофиқ маҳкумнинг қанча муддат жазо ўташи лозимлигини белгилаб, ажрим чиқаради. Бунда тайинланган жазо муддати хорижий давлат суди тайинлаган жазо муддатидан ошиб кетиши мумкин эмас. Маҳкумни кўчириб ўтказиш икки давлат ваколатли органлари вакиллари иштирокида чегара ўтказиш пунктлари орқали амалга оширилади. Озодликдан маҳрум қилинган шахсни Ўзбекистон Республикасида жазони ўташни давом эттириш учун бериш қуйидаги ҳолатларда рад этилиши мумкин: шахснинг озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинишига сабаб бўлган қилмишларнинг ҳеч бири у фуқароси бўлган давлатнинг ёки доимий яшаш жойидаги давлатнинг қонунчилигига кўра жиноят деб эътироф этилмаса; озодликдан маҳрум этилган шахсни бериш тўғрисида мазкур давлат билан келишувга эришилмаган бўлса; озодликдан маҳрум этилган шахсни бериш Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлса; озодликдан маҳрум этилган шахс ҳукмни ижро этувчи давлатнинг фуқароси бўлмаса; хорижий давлатда жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги оқибатида ёки ушбу давлатнинг қонунчилигида назарда тутилган бошқа асосларга кўра жазони ижро этиш мумкин бўлмаса; озодликдан маҳрум этилган шахсни бериш тўғрисидаги сўров олинган пайтда озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмай қолган қисми олти ойдан кам бўлса; Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномаларида назарда тутилган бошқа ҳолларда. Муҳим: юқоридаги асослар, шартлар ва талаблар хорижий давлат суди томонидан ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига нисбатан ҳам тадбиқ қилинади.

Блог-пост отражает личное мнение адвоката и носит общий информационный характер. По конкретной ситуации проконсультируйтесь с адвокатом напрямую.
Все блог-постыОткрыть профиль адвоката →