Главная/Адвокаты/Блог-посты
Advokat KeraK
Гражданское право

Карзнинг хукукий омиллари.

Автор: Озодбек Шерматов21 окт. 202623
Пул олди бердиси хакида.

⚖️ ҚАРЗ БЕРГАН ПУЛИНГИЗНИ ҚАЙТАРИБ ОЛОЛМАЯПСИЗМИ?

💰 Танишингизга ёки яқин инсонга пул бердингиз, аммо у қарзини қайтаришни пайсалга соляптими? Бундай ҳолатда ҳуқуқларингизни қандай ҳимоя қилишингиз мумкин?

📌 1. ҚАРЗ БЕРИЛГАНИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ДАЛИЛЛАРНИ САҚЛАНГ.

Қарз шартномаси, тилхат, банк ўтказмалари ва қарз мавжудлигини тасдиқловчи бошқа далиллар муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

📌 2. ҚАРЗДОРГА ТАЛАБ ҚЎЙИНГ.

Қарзни ихтиёрий равишда қайтаришни талаб қилинг. Зарур ҳолларда ёзма талабнома юбориш ҳам мақсадга мувофиқ.

📌 3. СУДГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ ИМКОНИЯТИНИ БАҲОЛАНГ.

Агар қарздор мажбуриятини бажармаса, қонунчиликда белгиланган тартибда суд орқали қарзни ундириш масаласини кўриб чиқиш мумкин.

⚖️ ЭНГ МУҲИМИ: қарзни қайтаришда фақат оғзаки ваъдаларга таяниб қолманг. Ҳужжатлар ва далилларни сақланг, ҳуқуқий ҳаракатларни эса қонун талабларига мувофиқ амалга оширинг.

👨⚖️ Адвокат Шерматов Озодбек

Ҳар бир ҳуқуқий низо алоҳида ёндашувни талаб қилади. Ҳуқуқларингизни билинг ва уларни қонуний йўл билан ҳимоя қилинг!

📩 Ҳуқуқий маслаҳат учун Direct орқали мурожаат қилинг.

#Адвокат #ҚарзниУндириш #ФуқароликҲуқуқи #ҲуқуқийМаслаҳат #ҚонунниБилинг

Блог-пост отражает личное мнение адвоката и носит общий информационный характер. По конкретной ситуации проконсультируйтесь с адвокатом напрямую.
Все блог-постыОткрыть профиль адвоката →