Жиноят
⚖️ ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИДА: ЖИНОЯТ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ҚАЧОН КЕЛИБ ЧИҚАДИ?
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик жиноят ҳисобланмайди. Жиноий жавобгарлик шахснинг қилмишида жиноят таркибининг барча белгилари мавжуд бўлган тақдирда келиб чиқади.
📌 Жиноят таркиби 4 та асосий элементдан иборат:
1️⃣ Жиноят объекти — жиноий тажовуз қаратилган ижтимоий муносабатлар.
2️⃣ Жиноятнинг объектив томони — жиноятнинг ташқи ифодаси, яъни ҳаракат ёки ҳаракатсизлик.
3️⃣ Жиноят субъекти — жиноят содир этган, қонунда белгиланган ёшга етган ва ақли расо жисмоний шахс.
4️⃣ Жиноятнинг субъектив томони — шахснинг ўз қилмишига бўлган руҳий муносабати, яъни қасд ёки эҳтиётсизлик.
⚖️ Муҳим: Ушбу элементлардан бирининг мавжуд эмаслиги қилмишни жиноят сифатида квалификация қилишга бевосита таъсир кўрсатади.
Қонунни билиш — ҳуқуқингизни ҳимоя қилишнинг биринчи қадами!
✍️ Адвокат Шерматов Озодбек
#ЖиноятҲуқуқи #ҲуқуқийСаводхонлик #АдвокатШерматов