Главная/Адвокаты/Блог-посты
Advokat KeraK
Семейное право

ФХДЁ ОРҚАЛИ НИКОХДАН АЖРАЛИШ.

Автор: Озодбек Шерматов25 окт. 202639
Никохдан ажратиш (ажрим)

ФҲДЁ ОРҚАЛИ НИКОҲДАН АЖРАЛИШ ТАРТИБИ

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, айрим ҳолларда никоҳдан ажралиш судга мурожаат қилмасдан, ФҲДЁ органлари орқали амалга оширилиши мумкин.

Агар эр-хотин ўзаро рози бўлса ва уларнинг вояга етмаган умумий фарзандлари бўлмаса, никоҳдан ажралиш учун ФҲДЁ органига биргаликда ариза беришлари мумкин. Бундай ҳолатда никоҳдан ажралиш ариза берилган кундан бошлаб уч ой ўтгач давлат рўйхатидан ўтказилади.

Шунингдек, қонунда белгиланган айрим ҳолларда, жумладан, турмуш ўртоқлардан бири суд томонидан бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганда, шунингдек, у камида уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганда, иккинчи томоннинг аризаси асосида ФҲДЁ орқали никоҳдан ажралиш мумкин.

Муҳим: агар эр-хотин ўртасида никоҳдан ажралиш бўйича низо мавжуд бўлса ёки уларнинг вояга етмаган умумий фарзандлари бўлса, қоида тариқасида, судга мурожаат қилиш талаб этилади.

Ҳар бир ҳолатда қонунчиликда белгиланган талаблар ва ҳужжатлар рўйхатига риоя қилиш лозим.

Ҳуқуқий билим — ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишнинг биринчи қадами!

Блог-пост отражает личное мнение адвоката и носит общий информационный характер. По конкретной ситуации проконсультируйтесь с адвокатом напрямую.
Все блог-постыОткрыть профиль адвоката →