Главная/Адвокаты/Блог-посты
Advokat KeraK
Уголовное право

Заърурий мудофа тушунчаси.

Автор: Озодбек Шерматов24 окт. 202622
Заърурий мудофанинг ахамияти.

ЗАРУРИЙ МУДОФАА — ҚОНУН БИЛАН ҲИМОЯЛАНГАН ҲУҚУҚ

Зарурий мудофаа — шахснинг ўзини, бошқа инсонларни ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларни жиноий тажовуздан ҳимоя қилиш ҳуқуқидир.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 37-моддасига мувофиқ, зарурий мудофаа ҳолатида тажовузчига зарар етказиш, агар у мудофаа чегарасидан четга чиқмаган бўлса, жиноят деб топилмайди.

Масалан, шахсга нисбатан ғайриқонуний ҳужум содир этилганда, у ҳужумни қайтариш мақсадида зарур чораларни кўриши мумкин. Бироқ ҳимоя тажовузнинг хусусияти ва хавфлилик даражасига мутаносиб бўлиши лозим.

Хулоса: ҳар бир инсон ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Аммо зарурий мудофаа билан қонунга хилоф равишда зарар етказиш ўртасидаги чегарани билиш муҳим.

Қонунни билиш — ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишнинг биринчи қадамидир.

Блог-пост отражает личное мнение адвоката и носит общий информационный характер. По конкретной ситуации проконсультируйтесь с адвокатом напрямую.
Все блог-постыОткрыть профиль адвоката →