Главная/Адвокаты/Блог-посты
Advokat KeraK
Семейное право

СУД ОРҚАЛИ НИКОҲДАН АЖРАЛИШ ТАРТИБИ

Автор: Озодбек Шерматов25 окт. 202630
СУД ОРҚАЛИ НИКОҲДАН АЖРАЛИШ ТАРТИБИ

⚖️ СУД ОРҚАЛИ НИКОҲДАН АЖРАЛИШ ТАРТИБИ

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, айрим ҳолларда никоҳдан ажралиш суд тартибида амалга оширилади.

Агар эр-хотиннинг вояга етмаган умумий фарзандлари бўлса, улардан бири никоҳдан ажралишга рози бўлмаса ёки никоҳдан ажралиш масаласида низо келиб чиқса, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш мумкин.

Суд ишни кўриб чиқиш жараёнида оилавий муносабатларнинг ҳолатини, ярашиш имкониятини ҳамда болаларнинг манфаатларини инобатга олади. Қонунчиликда белгиланган ҳолларда суд эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат бериши мумкин.

Агар оилани сақлаб қолиш имкони мавжуд эмаслиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқаради. Болаларнинг ким билан яшаши, алимент ва мол-мулкни бўлиш каби масалалар ҳам тегишли талаблар билдирилган бўлса, судда кўриб чиқилиши мумкин.

Эслатма: никоҳдан ажралиш учун даъво аризасини тўғри расмийлаштириш, зарур ҳужжатларни илова қилиш ва қонунчиликда белгиланган тартибга риоя этиш муҳим.

⚖️ Ҳуқуқий билим — ҳуқуқларингиз кафолати!

Блог-пост отражает личное мнение адвоката и носит общий информационный характер. По конкретной ситуации проконсультируйтесь с адвокатом напрямую.
Все блог-постыОткрыть профиль адвоката →