Главная/Адвокаты/Блог-посты
Advokat KeraK
Уголовное право

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИДА: ЖИНОЯТГА СУИҚАСД ҚИЛИШ НИМА?

Автор: Озодбек Шерматов5 нояб. 202624
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИДА: ЖИНОЯТГА СУИҚАСД ҚИЛИШ НИМА?

⚖️ ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИДА: ЖИНОЯТГА СУИҚАСД ҚИЛИШ НИМА?

Кўпчилик жиноят содир этилмаган бўлса, шахс жавобгарликка тортилмайди, деб ўйлайди. Аммо бу ҳар доим ҳам тўғри эмас!

📌 Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-моддасига мувофиқ, жиноят содир этишга суиқасд қилиш — шахс томонидан қасддан жиноят содир этиш бошланган, бироқ ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган қилмишдир.

Масалан: шахс бошқа бировнинг мулкини ўғирлаш мақсадида уйга киради, аммо мулкни олиб чиқишга улгурмасдан қўлга тушади.

⚖️ Муҳим жиҳати: жиноят охирига етказилмаган бўлса ҳам, қонунда белгиланган шартлар мавжуд бўлганда шахс жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Қонун олдида жиноятнинг натижасигина эмас, уни содир этишга қаратилган қасд ва ҳаракатлар ҳам ҳуқуқий баҳо олади.

✍️ Адвокат Шерматов Озодбек

#ЖиноятҲуқуқи #ЖиноятКодекси #АдвокатШерматов

Блог-пост отражает личное мнение адвоката и носит общий информационный характер. По конкретной ситуации проконсультируйтесь с адвокатом напрямую.
Все блог-постыОткрыть профиль адвоката →