Қарз муносабатлари .
Қарздор қарз шартномасида ва тилхатда қарзини қайтариш муддатини кўрсатмаган ҳолатда қарзни қайтариш муддати қанча?
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддаси биринчи ва иккинчи қисми талабларига кўра, Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Юқоридаги қонун талабидан келиб чиқиб, қарздор унга қарз берган томон қарзни қайтаришни талаб қўйганидан бошлаб 30 кун мобайнида қайтариши керак. Бу муддат ичида қарз қайтарилмаса, қарз берувчи белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин .
Блог-пост отражает личное мнение адвоката и носит общий информационный характер. По конкретной ситуации проконсультируйтесь с адвокатом напрямую.