МЕРОС ҚАНДАЙ ТАҚСИМЛАНАДИ? УЙ-ЖОЙ КИМГА ТЕГАДИ?

⚖️ МЕРОС ҚАНДАЙ ТАҚСИМЛАНАДИ? УЙ-ЖОЙ КИМГА ТЕГАДИ?
🏠 Яқин инсонингиз вафот этганидан кейин уй-жой, ер участкаси, автомобиль ёки бошқа мол-мулк кимга тегиши масаласида низо келиб чиқдими?
📌 ҚОНУН НИМА ДЕЙДИ?
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1135-моддасига мувофиқ, қонун бўйича биринчи навбатдаги меросхўрлар:
✅ Марҳумнинг фарзандлари; ✅ Расмий никоҳдаги эри ёки хотини; ✅ Ота-онаси ҳисобланади.
Улар қонун бўйича тенг улушларда мерос олиш ҳуқуқига эга.
❗ МУҲИМ!
Агар уй-жой никоҳ давомида орттирилган умумий мулк бўлса, аввало тирик қолган турмуш ўртоғининг мулкий улуши аниқланиши лозим. Шундан сўнг марҳумга тегишли улуш мерос сифатида тақсимланади.
📖 МЕРОСНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ
Меросхўр мерос очилган жойдаги нотариусга мурожаат қилади.
Фуқаролик кодексининг 1146-моддасига кўра, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома, қоида тариқасида, мерос очилган кундан олти ой ўтгач берилади.
⚖️ ВАСИЯТНОМА БЎЛСА-ЧИ?
Мерос васиятнома асосида ҳам тақсимланиши мумкин. Бироқ қонунда айрим шахслар учун васиятномадан қатъи назар меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқи назарда тутилган.
🚨 МЕРОСХЎРЛАР ЎРТАСИДА НИЗО ЧИҚСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Агар мерос улушлари юзасидан келишмовчилик бўлса, ҳуқуқ бузилган бўлса ёки мол-мулк ноқонуний эгаллаб олинган бўлса, ҳуқуқларни суд тартибида ҳимоя қилиш мумкин.
📌 Ҳар бир мерос иши алоҳида ҳуқуқий таҳлилни талаб қилади.
👨⚖️ АДВОКАТ ХЎЖАМУРАТОВ ШУҲРАТ
⚖️ SHUKHRAT BARRISTER 📍 Қашқадарё вилояти, Косон тумани 📲 Telegram: @Shuhrat_Jasurovich
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛИНГ, ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНГИЗНИ ҲИМОЯ ҚИЛИНГ!
#Адвокат #Мерос #МеросҲуқуқи #Суд #ҲуқуқийМаслаҳат