Судъя мақоми
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳатлари доирасида одил судловни таъминлаш, суд ҳокимияти ва судьялик мақомига эга бўлишга доир қонунчилик нормаларини такомиллаштиришнинг ўрни беқиёс ҳисобланади. Ҳозирги кунда мамлакатимизда тадбиркорликнинг умуман жамиятнинг ривожланиши жисмоний ва юридик шахслар ўртасида мулкий ва номулкий низоларнинг кўпайишига олиб келаётганлиги судьялик мақомига бўлган талабларни замон талабларига мос равишда ривожлантириб боришни талаб этмоқда. 2025 йилнинг март ойи ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами судлар сони 402 тани ташкил этиб, мазкур судларда 1631 судья штат бирлиги мавжуд бўлиб, шулардан 108 та штат бирлиги вакант ҳисобланади[ ]. 2025 йил ҳолатига Ўзбекистон Республикаси жами аҳоли сони 37,7 млн. кишини ташкил этганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ўртача 24,7 минг киши бошига битта судья тўғри келмоқда. Албатта, бу кўрсаткич одил судловни сифатли таъминлаш, низоларни ўз вақтида ва тўғри ҳал этиш учун судьялар сони етарли эмаслигидан далолат беради. Судлар одил судловни амалга оширар экан, қарорлар қабул қилишда у ёки бу даражада ҳар қандай соҳадаги фуқаролар ва юридик шахсларнинг фаолиятига, қайсидир маънода тақдирига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатувчи мақомга эга бўлган шахс ҳисобланади. Бунда эса судья томонидан қабул қилинадиган қарор қонуний, адолатли ва асослантирилган бўлиши талаб этилади. Ўз навбатида судья ўз вазифаларини лозим даражада бажариши учун ўз малакаси ва касбий билимларини мунтазам ошириб бориши, амалий кўникмаларини ва шахсий фазилатларини такомиллаштириб бориши шарт. Шу мақсадларда судья мустақил таълим олиш имкониятларидан фойдаланиши ва мунтазам равишда давлат малака ошириш тизимида қайта тайёргарликдан ўтиши керак. Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 106-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. Мазкур норма мазмунидан ҳам суд ҳокимиятининг мустақиллигига алоҳида эътибор қаратилган. Умуман олганда, судья мақомига эришиш ва судья бўлиш бу жуда шарафли касб ҳисобланади ва ўз ўрнида судья мақомига эришган шахс зиммасига катта жавобгарлик, масъулият ва жуда оғир ақлий меҳнат қилиш вазифасини юклайди. Сўнги йилларда мамлакатимизда олиб борилган суд-ҳуқуқ ислохатлари давомида судлар тузилмасини ҳамда судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ҳеч қайси ҳокимият бўғинига бўйсунмайдиган орган – Судьялар олий кенгаши ташкил этилди ва бу билан судьяларни танлаш ва лавозимларга тайинлашда ноқонуний аралашувларнинг олди олинди, очиқ, ошкора ва муқобил танлов тизими яратилди. Эндиликда судьялик лавозимларига номзодларни танлаш, малакали ва масъулиятли мутахассислар орасидан судьяларни тайинлаш, шунингдек раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатиш учун тавсия бериш йўли билан судьялар корпусини шакллантириш, уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишнинг олдини олиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда. Судьялик лавозимига биринчи маротаба беш йил муддатга ва кейин ўн йил муддатга, шундан сўнг муддатсиз тайинлаш (сайлаш)ни назарда тутувчи тартиб жорий этилиши ҳам суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судьяларнинг касбий нуфузини оширишга қартилгандир. Бундан ташқари жиноят, жиноят-процессуал, фуқаролик–процессуал ва бошқа қонун ҳужжатларига инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигини таъминлаш, суд муҳокамасини ўз вақтида ва адолатли ўтказиш, жазонинг адолатлилиги ва инсонийлиги кафолатларини кучайтиришни инобатга олган 3 3 ҳолда одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилди. Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тизимини такомиллаштириш, шунингдек суд процесси муддатлари ва сифатига салбий таъсир кўрсатувчи ортиқча оралиқ инстанцияларни бартараф этиш мақсадида вилоят даражасидаги судлар томонидан фуқаролик ва жиноят ишларини назорат тартибида қайта кўриш бўйича бир-бирини такрорловчи инстанциялар бекор қилинди. Апелляция ва кассация инстанциялари босқичида иш юзасидан юқори суд инстанцияси томонидан якуний қарор чиқариш кафолатлари мустаҳкамланди. Янги тартиб жорий этилиши билан фуқароларимизнинг судма-суд овора бўлиб юриши каби салбий амалиётга барҳам берилди[ ]. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “судья” сўзига Суд органларида судга тушган ишларни кўрувчи ва шу ишлар бўйича ҳукм чиқарувчи лавозимли шахс[ ] деб, тариф берилган. Умуман олганда, Судья мақоми тушунчасига бир қанча олимлар томонидан турлича ёндашувларда, турлича таърифлар бериб ўтилган ва судья мақомига юридик энсиклопедияларда ҳам аниқ таъриф бериб ўтилмаган. А.Н.Азрилиянаниниг фикрига кўра судья мақоми қуйидаги элементлардан ташкил топган: суд тизиминини шакллантиришдаги ҳуқуқ ва мажбурият, судьялик мақомига қўилган талоаблар ва уларнинг ваколат доираси, суъяларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, судьялик вазифасини мустақил, объектив ва хиссиётларсиз амалга оширишда яратилган шароит, судьяларни тайинлаш, ваколат муддатини узайтириш ва ваколатини муддатидан аввал тугатиш тартиби, судьялар бирлашмасидаги судьяларнинг фаоли иштирокини тъаминлашдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар[ . Б. 982]. О.Н.Бабаеванинг фикрича, судьялик мақомига эга бўлиш тушунчаси қўйидагиларни қамраб олади: судьяларнинг ҳуқуқий лаёқати ва муомила лаёқати, судьяларига қонун талаблари билан белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, ушбу ҳуқуқларнинг кафолати, ўз вазифаларини лозим даражада бажармаган судьяларга нисбатан қонунда белгиланган жавобгарлик[ . Б. 134] деб, қарашларини баён қилган. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, судья лавозими биринчилардан бўлиб қадимги Греция давлатида жорий этилган ва биринчи судья сифатида шоҳ Соломон биринчи судья деб эътироф этилади. Албатта унинг ҳукмлари ҳозирги даврдагидек демократик принципларга асосланмаган бўлсада, у биринчилардан бўлиб низоларни ҳукм асосида ҳал этишни йўлга қўйган деб қаралади. Кейинчалик қадимги афинада омма томонидан сайланидаган судьялар мақоми пайдо бўла бошлаган. Ўрта Осиё ҳудудига биринчи судьялар бевосита ислом ҳуқуқшунослиги билан боғлиқ бўлиб, улар қозилар кўринишида шаклланган қози лавозими ислом ҳуқуқшунослигидаги ўзига хос мансаблардан бири саналган. Қози сўзи араб тилидаги “қазо”дан олинган бўлиб, луғавий маъноси “кесиш”, “ажратиш” ва “ҳукм қилиш” маъноларини англатади. Ҳанафий уламоларининг таърифига кўра ўзига хос йўл билан хусуматларни ажратиш ва низоларни кесиш “қазо” деб юритилган. Замонавий тадқиқотларда “қозилик” деганда маҳкама, яъни “суд” муассасаси тушунилади[ . Б. 140]. Ислом тарихига доир манбаларга асосан тўрт халифа давридан бошлаб шариат асосида иш юритишни жорий этишга эҳтиёж пайдо бўлган Дастлаб қозилик вазифасини волийлар амалга оширган. Кейинчалик, халифа Умар ибн Хаттоб ҳукмронлигидан бошлаб, ислом қонунчилиги асосида ажрим чиқариш волий вазифаси бўлмаган, балки у масъулиятли ва маърифатли бошқа бир кишига алоҳида лавозим сифатида юклатилган. Тарихдан маълумки, илк бор Мадина шаҳрида қози этиб Абу Дардо тайинланган эди. Қози лавозимига тайинлаш учун жамият ичидан “уламолар табақаси”га мансуб бўлган киши танлаб олинган. Улар ислом манбалари Қуръони Карим ва Ҳадиси шарифларни мукаммал билганлар ва амалий татбиқ этаолганлар. Шунингдек, мазкур табақа вакиллари ислом дини доирасида ақида илмининг етук мутахассислари бўлиши билан бир вақтда, фиқхшунос олим ва шариат қонунларини татбиқ қилувчи шахслар саналган[ . Б. 45]. Одатда қозилар ўз фаолиятини олиб бориш учун қулай деб билган жойларни ихтиёрий равишда танлаб олган. Аксарият ҳолларда улар масжид, мадраса ёки ўз уйларида иш олиб борган. Кейинчалик қозилик вазифасининг кенгайиб бориши ва лавозим мавқеини юксалиши натижасида давлат томонидан алоҳида бинолар қурилиб, махсус қозихоналар ва маҳкамалар ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Судья мақомига эга бўлиш тушунчаси, ҳуқуқни қўлловчи бошқа давлат ҳокимияти органларида мавжуд бўлган мақомлардан жумладан прокурор, терговчи, суриштирувчи, адвокат ва бошқалардан ваколати ва масъулияти жиҳатидан тубдан фарқ қилади деб ҳисоблаймиз. Мисол учун, терговчи зарур далилларни тўплайди, сўроқ қилади, тергов ҳаракатларини амалга оширади, лекин якуний қарор қабул қила олмайди, унинг вазифаси жиноятни қандай содир этилганлигини майда деталларигача тўлиқ очиб бериш. Судья бўлса, уша тўпланган далилларни тўғри баҳолаб ички ишончи, қонун талаблари ва адолат мезонларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси номидан якуний қарор қабул қилади. Ҳуқуқшунос олим Э.П.Остапенконинг фикрича, судьяларнинг ҳуқуқий мақоми асосан иккита принципдан мустақиллик ва одилликдан ташкил топган бўлади деб, фикр билдиради[ . Б 4472]. Бизнинг фикримизча, бу принциплар кўпгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишловчи ходимига тааллуқли бўлиши мумкин. Лекин ушбу принципларнинг судья мақомидаги ўрни қолган ҳуқуқни қўлловчи ҳуқуқий мақомларга нисбатан устуворлиги беқиёсдир. Изоҳли луғатларда «мақом» тушунчасига «... орган, ташкилот, бирлашма, мансабдор шахс (фуқаро)нинг норматив ҳужжат билан расмийлаштирилган ҳолатини билдиради (“ҳуқуқий ҳолат” атамаси шундан келиб чиққан)», «вазият, мавқе, ўрин, жой; даража, мартаба»[ . Б. 569] деб таърифлар берилган. Инглиз тили луғатларида «мақом» сўзи «статус» сўзи билан бир хил маънода ишлатилиши ҳамда ушбу атама «шахс, гуруҳ ёки мамлакатнинг ҳуқуқий ҳолати», «юқори мартаба ёки ижтимоий мавқе, шахс ёки ташкилотнинг расмий ёки ҳуқуқий ҳолати» деган маъноларни англатиши қайд етилган. A.Д.Байков, – «мақом атамаси фуқаронинг (мансабдор шахс, юридик шахс ва бошқалар) ҳуқуқий мақомини билдириш учун ишлатилади. Ҳуқуқий мақомнинг мазмунли характеристикаси ҳуқуқ ва мажбуриятлар мужмуи ҳисобланади»[ .Б.6], – деб фикр билдирган. Мақом бу жисмоний ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мажмуи ҳисобланади. Бундан хулоса қилиш мумкинки, адвокат мақомига ега бўлиш бу адвокат мақоми атамаси таркибий тузилиши ҳисобланган ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг вужудга келишига олиб келади. Ўзбек ҳуқуқшунос олими В.Давлятов илмий ишида «мақом» тушунчаси борасида шунга ўхшаш фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтган. И.Б.Михаёвскаяининг фикрича, мустақиллик бу қонунни қўллаш соҳасида бўлмаган, дунёдаги тушунчаларни ўзининг қадрятлари бўйича баҳоловчи, инсоннинг ички, психологик ҳолатидир[ ] деб, тариф берган. Ушбу таърифга бутунлай қўшилиб бўлмайди, чунки ушбу таърифда судья қонунга риоя қиляптими, яъни қонунда белгиланган тартибдан четга чиқмасдан ҳаракат қиляптими, демак у мустақил ҳаракат қилмаяпти у қонуний ҳаракат қиляпти деган қарашни илгари сурмоқда. Бизнинг фикримизча, мустақиллик принципи судья мақомининг ажралмас қисми бўлиб, мустақиллик ва қонунийлик принципи судьялик мақомида бир-бирини тўлдирувчи, бир-бирисиз ўз аҳамиятини йўқотувчи тушунчалар ҳисобланади ҳамда судья мақомини эгаллаган шахс ўз вазифасини амалга оширишда қонуний ҳаракат қилсагина, мустақил ҳисобланади. Судьялик мақомининг яъна бир таркибий қисми бу одиллик принципи ҳисобланади. Судьялик мақомида одиллик принципи кўпроқ судьянинг ички ишончи билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонунда судьяларнинг ҳуқуқий мақомига таъриф бериб ўтилмаган, фақат мазкур қонуннинг 58-моддасида, Ўзбекистон Республикасида судьялар қонунга мувофиқ одил судловни амалга оширишга ваколат берилган шахслардир. Ўзбекистон Республикасида барча судьялар бир хил мақомга эга деб, кўрсатилган[ ]. Судьяларнинг ҳуқуқий мақоми юзасидан ҳуқуқшунос олимлар томонидан хилма-хил фикрлар билдириб ўтилган. Масалан Т.К.Рябининанинг одил судловни фақат кучли тафаккурга эга бўлган, судьялик мақомига қўйилган талабларга тўлиқ жавоб бера оладиган фуқарогина амалга ошириши мумкин [ . Б 172-175]деб, фирк билдиради. М.И.Курбановнинг фикрича, судья мақоми дейилганда, судьянинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи ҳуқуқлар тизими тушунилади[ . Б. 1-9]. Судьяларнинг ҳуқуқий мақоми бўйича Г.Б.Власова ва Б.Л.Ханинова қуйидагича бир-хил фикр билдиришган. Судья бу суд ҳокимияти номидан ҳаракат қилувчи, махсус мақомга эга бўлган фуқародир. қонун нормаларига таяниб, уларнинг қилмишларига баҳо берувчи ва адолатли қарорлар асосида жазо чораларини белгилаб оммавий тарзда фуқароларнинг ҳулқ-атворини йўналтирувчи шахсдир[ . Б. 205-2010] деб, ҳисоблашган. Г.Т.Эрмошин судьяларнинг ҳуқуқий мақомини уларнинг ваколати билан ифодалашга ҳаракат қилиб, судья бу судлар томонидан ваколати тақсимланган шахснинг мақоми [ . Б.525] деб, таъриф беради. Бироқ, С.В.Корнакова ва И.А.Щербаковлар ушбу фикрга қўшилмаган ҳолда, юқоридаги таърифда ишлатилган ваколат сўзини вазифа сўзи билан алмаштиришни мақсадга мувофиқ [ . Б. 180-185] деб, ҳисоблайдилар. Чунки, ваколат фақат ҳуқуқлардан иборат бўлиб, вазифа сўзида ҳуқуқ билан бирга мажбуриятлар ҳам судья мақомининг ажралмас бўлаги бўлиши керак деган фикр билдиршган. Юқорида билдирилган ҳуқуқшунос олимларнинг судья мақоми тушунчасига берган таърифларига қўшилган ҳолда, судья мақоми тушунчасига бизнинг фикримизча қуйидагича таъриф кўпроқ мос тушади. Судья мақоми қонун томонидан белгиланган ваколатлар доирасида ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлган, одил судловни амалга оширувчи суд ҳокимиятининг вакилидир.