Адвокатлар ойлик рейтинги — Ноябр 2026

“Энг кучли адвокат ким?” деган саволга ягона тўғри жавоб йўқ — кучли адвокат бу СИЗНИНГ ишингиз йўналишида тажрибали ва ишонч билдирувчиларига ўз вақтида ёрдам берадиган мутахассис. Бу рейтинг ҳар ой нолдан бошланади ва адвокатларни бир хил, очиқ қоидалар билан таққослайди: мурожаатларга тез ва сифатли жавоб, ишонч билдирувчиларнинг ҳақиқий шарҳлари, фойдали блог постлар. Танлов эса доим сизники.

Ой якунига 7 кун қолди

Жорий ой етакчилари (ТОП-20)

  1. 1Шуҳрат ХужамуратовҚашқадарё, КосонМаъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш1 йил тажриба★ 5.01280 балл
  2. 2Абдулазиз ИкромовҚашқадарё, КосонМаъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш1 йил тажриба1245 баллшу ой: 1210 + бонус 35
  3. 3Достон АбдукахоровСамарқанд, Самарқанд шаҳриМаъмурий ва жиноий суд ишларини юритишФуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш3 йил тажриба1010 балл
  4. 4Алимардон БурҳоновФарғона, Фарғона шаҳриМаъмурий ва жиноий суд ишларини юритишФуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш1 йил тажриба840 балл
  5. 5Умиджон МахмудовАндижон, БалиқчиМаъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш1 йил тажриба835 балл
  6. 6Беҳзод ЗиёдовТошкент вилояти, ПискентМаъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш1 йил тажриба★ 5.0835 балл
  7. 7Азамат ОллабергановТошкент шаҳри, ЮнусободФуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш1 йил тажриба780 балл
  8. 8Шоядбек РасуловАндижон, Андижон шаҳриМаъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш6 йил тажриба775 балл
  9. 9Ойбек СулаймановЖиззах, Жиззах шаҳриМаъмурий ва жиноий суд ишларини юритишФуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш2 йил тажриба★ 5.0770 балл
  10. 10Адвокат Азизбек БойдедаевНаманган, Наманган шаҳриМаъмурий ва жиноий суд ишларини юритишФуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш1 йил тажриба755 балл
  11. 11Дилшодбек НурумовТошкент шаҳри, ЮнусободМаъмурий ва жиноий суд ишларини юритишФуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш2 йил тажриба730 балл
  12. 12Маржона ҲусниддиновнаСамарқанд, Самарқанд шаҳриМаъмурий ва жиноий суд ишларини юритишФуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш1 йил тажриба730 балл
  13. 13Гулмира ОлимовнаАндижон, ҚўрғонтепаФуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш1 йил тажриба★ 4.7725 балл
  14. 14Аббос ЧоршанбиевҚашқадарё, Қарши шаҳриМаъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш1 йил тажриба710 балл
  15. 15Ғуломжон ЯлғашевНавоий, Навоий шаҳриМаъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш1 йил тажриба★ 5.0690 балл
  16. 16Шоҳрух РахмоновФарғона, Фарғона шаҳриМаъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш2 йил тажриба635 балл
  17. 17Туланбой НасрдиновФарғона, Фарғона шаҳриМаъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш2 йил тажриба635 балл
  18. 18Ризамат ШариповБухоро, Бухоро шаҳриФуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш1 йил тажриба620 балл
  19. 19Илҳом МенгниёзовСурхондарё, Термиз шаҳриМаъмурий ва жиноий суд ишларини юритишФуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш1 йил тажриба565 балл
  20. 20Озодбек НематиллаевАндижон, Андижон шаҳриМаъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш2 йил тажриба555 балл

Октябр 2026 ғолиблари

Натижалар ой якунида текширилиб тасдиқланган. Ғолиблар кейинги ойга бонус балл олди.

Республика ТОП-5

  1. 1Тохир АбраматовСурхондарё, Термиз шаҳри265 балл
  2. 2Азизбек ИноевБухоро, Бухоро шаҳри220 балл
  3. 3Бахтиёр АйдаралиевТошкент вилояти, Тошкент тумани205 балл
  4. 4Абдулазиз ИкромовҚашқадарё, Косон195 балл
  5. 5Меҳробжон ФайзиевСамарқанд, Самарқанд шаҳри170 балл

Балл қандай йиғилади

Ҳар ой барча адвокатлар нолдан бошлайди. Балл фақат платформадаги реал фаоллик учун автоматик берилади — формула ҳамма учун бир хил, қўлда “кўтариш” йўқ.

  • Сўровларга жавобПлатформа йўналтирган сўровга жавоб — 10 балл (ҳар бир ишонч билдирувчи учун ойига бир марта, кўпи билан 25 та ишонч билдирувчи). 1 соат ичида жавоб — яна +10, 4 соат ичида — +5; фаол соатлардан ташқари вақт (22:00–09:00) ҳисобга олинмайди. Ишонч билдирувчи жавобдан кейин яна ёзса — +5. 24 соатдан кеч берилган жавоб балл олмайди.
  • Жавоб бериш кўрсаткичиОй давомида камида 5 та сўров етказилган бўлса: уларнинг 80% ва ундан кўпига 3 соатлик муддат ичида (фақат 09:00–22:00 оралиғида саналади) жавоб — +40, 60% ва ундан кўпига — +20. Адвокат ўзи бошқа адвокатга ўтказган сўров жавобсиз саналади; ишонч билдирувчининг мурожаати ва қўнғироқ сўрови битта сўров ҳисобланади.
  • Мурожаат навбат билан битта адвокатгаПлатформа ҳар бир мурожаатни бир вақтда фақат БИТТА адвокатга юборади: туман кўрсатилган бўлса — аввал шу тумандаги адвокатларга, сўнг вилоят марказидаги адвокатларга, кейин вилоятнинг қолган адвокатларига бирма-бир; туман кўрсатилмаган мурожаат бутун вилоят адвокатларига навбат билан боради. Мурожаат вилоятдан ташқарига чиқмайди; вилоят адвокатлари айланиб чиқилса, навбат бошидан қайта бошланади. Бир хил босқичда навбатни жавоб бериш кўрсаткичи, ишонч билдирувчилар баҳоси ва юкламанинг адолатли тақсимоти ҳал қилади. Адвокат 3 соат ичида жавоб бермаса (муддат фақат 09:00–22:00 оралиғида саналади), мурожаат автоматик равишда навбатдаги адвокатга ўтади.
  • Жавобсизлик жаримасиМурожаат етказилган, лекин 3 соат ичида жавоб берилмаган бўлса, адвокатнинг ойлик балидан 10 балл айрилади. Ишонч билдирувчининг мурожаати ва қўнғироқ сўрови бирга юради — жарима ҳам бир марта. Адвокат мурожаатни сабабини изоҳда ёзиб бошқа адвокатга ўтказиши мумкин — бунда балл айрилмайди.
  • Тўғридан-тўғри мурожаатларИшонч билдирувчи айнан сизни танлаб юборган сўровга 48 соат ичида жавоб — +10 (ойига кўпи билан 5 та).
  • Ишонч билдирувчилар шарҳлариФақат адвокат жавоб берган ва якунланган мурожаат бўйича шарҳ ҳисобланади — ишонч билдирувчининг ўзи ёпган ёки адвокат «Иш ҳал бўлди» деб белгилагач 24 соат эътирозсиз ўтиб ёпилган: 5★ +40, 4★ +25, 3★ 0, 2★ −25, 1★ −50. 4–5★ шарҳдаги камида 20 белгили изоҳ — яна +5. 1–2★ шарҳ камида 30 белгили изоҳ билан ҳисобланади. Ойига кўпи билан 5 та ижобий шарҳ ҳисобланади; салбий шарҳлар жами −100 дан пастга туширмайди.
  • Блог постларЯнги, аввал эълон қилинмаган блог пост (камида 650 белги) — +15, ойига кўпи билан 4 та.
  • Превью видеоПрофилида тақдимот видеоси (платформанинг расмий Ютуб каналида) турган адвокатга ҳар ой автоматик +50.
  • ВИП обунаПуллик ВИП обунаси ойнинг бирорта куни фаол бўлган адвокатга шу ойга бир марта +500. Бош саҳифадаги ТОП-5 да камида 2 нафар ВИП адвокат бўлади: улар рейтинг бўйича ўзи кирмаган бўлса, 4–5-ўринга ВИП адвокатлар ичида энг кўп балл тўплаганлари қўйилади. ВИП карталар «VIP» белгиси билан ажратилади.
  • Ғолиблар ва бонусОй якунида республика бўйича ТОП-5 ва ҳар бир вилоятнинг ТОП-3 ғолиблари аниқланади (вилоятда рақобатчилар кам бўлса, ўринлар сони камроқ). Ғолиб бўлиш учун: Телеграм уланган, ўз вилоятидаги камида 3 та турли ишонч билдирувчига жавоб берилган ва балл мусбат бўлиши керак; вилоятини ой бошлангандан кейин ўзгартирган адвокат шу ой вилоят ғолиби бўла олмайди. Ғолиблар кейинги ойга бонус олади: республика 1–5-ўрин — 100/75/50/35/20, вилоят 1–3-ўрин — 60/40/20 балл (иккаласи қўшилади). Бонус кейинги ойда ишлаган сари очилади: ҳисобга ўтадиган бонус шу ой тўпланган баллдан ошмайди.

Баллар тенг бўлса

Баллар тенг бўлса, тартибни профил балли (лицензия йўналишлари, тиллар, профил тўлиқлиги, тажриба, барча даврдаги шарҳлар, офис манзили, блог постлар), сўнг ишонч билдирувчиларнинг ўртача баҳоси ҳал қилади.

Кўп бериладиган саволлар

Энг кучли адвокатни қандай танлайман?

Рейтингдаги ўринга эмас, учта нарсага қаранг: (1) йўналиш — ишингиз жиноий, фуқаролик ёки маъмурий эканига мослиги; (2) шу йўналишдаги реал тажриба ва шарҳлар; (3) мулоқот — муаммоингизни ёзиб, жавобидан адвокатнинг ёндашувини баҳоланг. Мурожаат бепул.

Ойлик рейтинг қандай ҳисобланади?

Ҳар ой баллар нолдан бошланади. Балл платформа йўналтирган сўровларга тез ва сифатли жавоб (ҳар бир ишонч билдирувчи учун 10 баллдан 25 баллгача), ишонч билдирувчиларнинг ҳақиқий шарҳлари, тўғридан-тўғри мурожаатлар ва янги блог постлар учун берилади; муддатида жавоб берилмаган мурожаат учун балл айрилади. Формула барча адвокатлар учун бир хил ва автоматик ҳисобланади.

Адвокат жавоб бермаса, мурожаатим нима бўлади?

Мурожаат бир вақтда фақат битта адвокатга юборилади — туман кўрсатган бўлсангиз аввал туманингиздаги, сўнг вилоят марказидаги, кейин вилоятингиздаги бошқа адвокатга. Адвокат 3 соат ичида жавоб бермаса (09:00–22:00 оралиғида), мурожаат автоматик равишда навбатдаги адвокатга ўтади, жавоб бермаган адвокатнинг ойлик балидан эса 10 балл айрилади. Адвокат мурожаатни сабабини ёзиб бошқа адвокатга ўтказса, мурожаат дарҳол навбатдаги адвокатга боради. Қўнғироқ сўровингиз ҳам мурожаатингиз билан бирга шу адвокатга юборилади.

Ой якунида нима бўлади?

Ой тугагач натижалар текширилади ва бир неча кун ичида тасдиқланади. Республика ТОП-5 ва вилоятлар ТОП-3 ғолиблари шу саҳифада эълон қилинади ва кейинги ойга бонус балл олади (республика 1-ўрни — 100, вилоят 1-ўрни — 60 балл). Синов ойларида ғолиблар эълон қилинмайди ва бонус берилмайди. Кейин янги ой нолдан бошланади.

Рейтингда жой сотиб олинадими?

Пуллик ВИП обунаси ойлик рейтингга очиқ белгиланган +500 балл қўшади ва бош саҳифадаги ТОП-5 да 2 та «VIP» белгили жой кафолатланади (юқоридаги қоида) — бу ҳамма учун бир хил ва очиқ. Қолган барча баллар фақат юқоридаги қоидалар бўйича автоматик йиғилади. Шубҳали фаоллик (масалан, сохта шарҳлар) маъмурият томонидан ҳисобдан чиқарилади.

Рейтинг суд натижасини кафолатлайдими?

Йўқ. Ҳеч бир ҳалол адвокат суд натижасини кафолатламайди, рейтинг ҳам бундай кафолат эмас. У фақат танлашни осонлаштирадиган таққослаш воситаси.

Рейтинг advokatkerak.uz платформасидаги фаоллик маълумотлари (сўровларга жавоблар, шарҳлар, блог постлар) асосида автоматик тузилади ва расмий давлат рейтинги ҳисобланмайди.