Главная/Адвокаты/Статьи
Advokat KeraK
Семейное право

Ўзбекистон Республикасининг оила қонунчилигида алимент мажбуриятлари

Автор: Кадиров Азизбек4 сент. 2026 г.28
Ўзбекистон Республикасининг оила қонунчилигида алимент мажбуриятлари

1. Кириш Оилавий муносабатларда вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш давлатнинг асосий вазифаларидан биридир. Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ, ота-оналар ўз вояга етмаган болаларини таъминлаши шарт.

2. Вояга етмаган болалар учун алимент миқдорлари Қонунчиликка кўра, бир ёки бир нечта вояга етмаган фарзанд учун ота-онанинг иш ҳақи ва даромадларидан алимент қуйидаги миқдорларда ундирилади:

Бир бола учун: Даромаднинг тўдан бир қисми (25%) миқдорида.

Икки бола учун: Даромаднинг учдан бир қисми (33%) миқдорида.

Уч ва ундан ортиқ бола учун: Даромаднинг ярми (50%) миқдорида.

3. Алимент ундириш тартиби Алиментни икki хил усулда ундириш мумкин:

Нотариал тартибда: Ота-оналар ўзаро келишиб, алимент тўлаш тўғрисида нотариал тасдиқланган битим тузишлари мумкин.

Суд орқали: Суд буруғи тартибида ёки даъво тартибида судга мурожаат қилиш орқали undiriladi.

4. Алимент тўлашдан бўйин товлаб юрганлар учун жавобгарлик Алиментни ўз вақтида тўламаслик пеня ҳисобланишига, маъмурий жавобгарликка, қасддан яширилган ёки тўланмаган тақдирда эса жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Статья отражает личное мнение адвоката и носит общий информационный характер. По конкретной ситуации проконсультируйтесь с адвокатом напрямую.
Все статьиОткрыть профиль адвоката →