Адвокат Керак ҳақида

Адвокат Керак — ҳуқуқий ёрдамга муҳтож одам билан унга айнан мос адвокатни боғловчи платформа. Биз адвокатлик хизматини ўзимиз кўрсатмаймиз: вазифамиз — сизга ишончли, лицензияси текширилган мутахассисни топиб бериш.

Муаммо нимада эди

Ўзбекистонда адвокат излаш одатда таниш-билиш орқали кечади. Натижада одам ўз ишига ихтисослашмаган адвокатга тушиб қолади ёки умуман лицензияси йўқ «маслаҳатчи»га пул тўлайди.

Платформа шу икки томонни бир жойга тўплайди: сиз муаммоингизни ёзасиз, унга мос йўналишдаги адвокатлар жавоб беради ва сиз тажриба, рейтинг ҳамда шарҳларга қараб танлайсиз.

Адвокатларни қандай текширамиз

Платформада рўйхатдан ўтган ҳар бир адвокат қўлда текширувдан ўтади — автоматик тасдиқлаш ЙЎҚ.

  • Адвокат лицензия ҳужжатининг нусхасини юклайди
  • Администратор ҳужжатни шахсан кўриб чиқади ва йўналишини белгилайди
  • Фаолият йўналиши расмий икки тоифадан бирига бириктирилади
  • Фақат тасдиқлангандан кейин профил оммавий рўйхатга чиқади
  • Мижозлар шикояти келса профил қайта кўриб чиқилади

Рейтинг қандай ҳисобланади

Рейтинг оддий ўртача балл эмас. Биз Байес усулидаги вазнли рейтингдан фойдаланамиз: битта 5 юлдузли шарҳ олган янги адвокат ўнлаб шарҳга эга тажрибали адвокатдан юқорига чиқиб кетмайди.

Баллга шарҳлардан ташқари профил тўлиқлиги ҳам таъсир қилади: офис жойлашуви, ҳуқуқий мақолалар ва профил маълумотлари.

Нималарни ваъда қилмаймиз

Биз суд натижасини кафолатламаймиз ва бундай ваъда берадиган ҳар қандай хизматга эҳтиёт бўлишни маслаҳат берамиз.

Шунингдек, биз адвокат билан мижоз ўртасидаги шартноманинг тарафи эмасмиз.