Нархлар ва тўлов
Платформадан фойдаланиш — рўйхатдан ўтиш, сўров қолдириш ва адвокат билан ёзишиш — ишонч билдирувчи учун бепул. Тўлов фақат адвокат билан келишилган хизмат учун амалга оширилади.
Платформа нимани бепул беради
- Рўйхатдан ўтиш ва профил яратиш
- Муаммо бўйича сўров қолдириш
- Адвокатлар билан сайт ичида ёзишиш
- Адвокат профили, тажрибаси ва шарҳларини кўриш
- Жавоблар ҳақида Телеграм бот орқали дарҳол хабар олиш
Адвокат хизмати нархи нимага боғлиқ
Ягона нарх йўқ: ҳар бир иш ўз мураккаблигига эга. Нархга одатда қуйидагилар таъсир қилади:
- Иш тоифаси — жиноий, фуқаролик, иқтисодий ёки маъмурий
- Босқич — фақат маслаҳатми ёки судда тўлиқ вакилликми
- Суд инстанциялари сони
- Ҳужжатлар ҳажми ва экспертиза зарурати
- Адвокатнинг тажрибаси ва вилояти
Тўлов шакллари
Амалиётда уч хил шакл учрайди: бир марталик маслаҳат учун қатъий сумма; бутун иш бўйича келишилган сумма; ҳамда иш натижасига боғлиқ қўшимча ҳақ.
Муҳим: тўловни ҳар доим ёзма шартнома асосида амалга оширинг.
Адвокатлар учун обуна
Ишонч билдирувчилар мурожаатларини қабул қилиш адвокатлар учун ягона ойлик обуна асосида ишлайди. Обуна фақат лицензияси тасдиқланган адвокатларга берилади.
- 2026 йил 14 ноябрдан 31 декабргача рўйхатдан ўтган адвокатлар учун — лицензия тасдиқлангандан кейин 30 кун бепул
- 2026 йил 11 октябрдан 13 ноябргача рўйхатдан ўтган адвокатлар учун — лицензия тасдиқлангандан кейин 90 кун бепул
- Бепул муддатдан кейин — ойига 99 000 сўм
- 2027 йил 1 январдан рўйхатдан ўтганлар учун бепул муддат йўқ — ойига 99 000 сўм
- 2026 йил 11 октябргача рўйхатдан ўтган адвокатлар учун обуна 2027 йил 1 мартгача бепул
Платформанинг пуллик хизматлари
Тўлов Раҳмат тўлов хизмати орқали қабул қилинади (Uzcard, Humo, Visa, Mastercard), ҳар бир тўлов учун электрон фискал чек берилади. Тўлов тизими ишга тушгунича Платформадан фойдаланиш учун ҳақ олинмайди. Тўлиқ шартлар ва пулни қайтариш тартиби — Оммавий офертанинг 4-бўлимида.
- Адвокат обунаси, Стандарт тариф — 30 кун учун 99 000 сўм
- Адвокат обунаси, VIP тариф — 30 кун учун 250 000 сўм
- Обуна тугаганидан кейин 31–60 кунда тиклаш — обуна нархига +50 000 сўм, 61–90 кунда — +100 000 сўм (профил маълумотларини сақлаш ҳақи)
- «Барча адвокатларга» хизмати (ишонч билдирувчи учун, ихтиёрий) — 25 000 сўм
Сайтдан фойдаланиш чиндан бепулми?
Ҳа. Ишонч билдирувчи учун рўйхатдан ўтиш, сўров юбориш ва ёзишиш бепул. Фақат ихтиёрий «Барча адвокатларга» хизмати тўлов тизими ишга тушгач 25 000 сўм туради.
Тўловни платформа орқали қиламанми?
Йўқ. Адвокат хизмати учун тўлов тўғридан-тўғри адвокат билан амалга оширилади. Платформа орқали фақат унинг ўз пуллик хизматлари (адвокат обунаси ва «Барча адвокатларга») Раҳмат орқали тўланади.
Адвокат учун обуна қанча туради?
2026 йил 14 ноябрдан 31 декабргача рўйхатдан ўтган адвокатлар учун лицензия тасдиқлангандан кейин 30 кун бепул, кейин ойига 99 000 сўм (11 октябрдан 13 ноябргача рўйхатдан ўтганларга — 90 кун). 2027 йил 1 январдан рўйхатдан ўтганлар биринчи ойдан тўлайди. 2026 йил 11 октябргача рўйхатдан ўтган адвокатлар учун обуна 2027 йил 1 мартгача бепул.
Платформа оператори: ЯТТ Маматқулова Д. У. · № 8098131, 31.10.2026